Поиск
RUUZ

Общество

“Ваҳимага ўрин йўқ” — ҳоким Қашқадарёдаги сув омбори юзасидан аҳолига мурожаат йўллади

Шаҳрисабз тумани ҳокими ва Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи “Ҳисорак” сув омборидан туриб аҳолига мурожаат қилди.

138views0replies
0

Видеодан кадр

Кеча, 10 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқда маҳаллий аҳоли сув омборига яқин ҳудудларни тарк этаётгани акс этган видео тарқалди.
Шаҳрисабз тумани ҳокими ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи аҳолига видеомурожаат қилиб, ваҳимага ўрин йўқлигини маълум қилди.
Ҳокимнинг таъкидлашича, ҳар йили ёз бошида Ҳисорак сув омборидан Қамаши туманидаги Чимқўрғон сув омборига сув йўналтирилади. Чунки чўл ҳудудларида пахта-ғалла кўп экилади. Худди шундай тадбир бу йил ҳам бошланган. Бундан ташқари Ҳисорак сув омборида ҳар йили таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилади. Дарё ўзанида бироз сув кўтарилгани сабаб аҳоли томонидан ваҳима кўтарилган. 
“Ҳар йили таъмирлаш ишлари олиб борилади. Ҳозирда ҳам таъмирлаш ишлари ҳам давом этмоқда. Шунинг учун аҳолимиздан ёлғон ва ваҳимали маълумотларга ишонмасликларини сўрар эдик”, - дейди туман ҳокими Самад Ҳасанов.
Ҳоким ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи видеомурожаатида сув омбор тўғони устида эканлигини айтган ва ваҳима қилишга ҳожат йўқлигини билдирган. 
138views0replies
0

Комментарии