• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 10 июня 2024

Ўзбекистонда 1-синфга қабул жараёнлари қачондан бошланиши маълум қилинди

Қабул жараёнлари икки босқичда бўлади. Дастлаб микро-ҳудуд доирасида, сўнг микро-ҳудуддан ташқарида.

415
0
uzedu.uz

2024-2025 ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари 20 июндан бошланади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Матбуот хизмати.

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида,

2-босқич: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари туман ва шаҳарларда (ҳаволада келтирилган) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.

Эслатиб ўтамиз, “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Электрон қабул жараёнлари юзасидан Вазирлик Call-марказининг 71-203-07-04 рақами ёки телеграмдаги @mymaktab_uz расмий канали орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.

415
0