Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда кўчада турган газли сувнинг кислород баллони ёрилиб кетди — видео

Вилоят ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

73views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Асакада газли сувнинг кислород баллони ёрилиб кеттгани акс этган видео тарқалди. Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди. 
Қайд этилишича, Асака тумани "Камолот" МФЙ Марғилоний кўчаси худудида 1999 йил туғилган Э.К. газланган ичимлик суви сотиш билан шуғулланаётган вақтида кислород (ҳаво) баллони ёрилиб кетган.
"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда тадбиркор билан техника хавфсизлиги қоидалари бўйича қўшимча йўриқнома ўтказилди ва ҳодиса омиллари ўрганилмоқда", - дейилади хабарда.
73views0replies
0

Комментарии