• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 10 июня 2024

АҚШнинг савдо вакили Кетрин Тай Ўзбекистонга келади

Кетрин Тай Шавкат Мирзиёев, президент ёрдамчиси ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар режалаштирилган бўлиб, улар ёпиқ тарзда ўтказилади.

146
0
Reuters

Жорий йилнинг 11 июнь куни АҚШ Савдо вакили Кетрин Тай Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар бермоқда АҚШ Савдо ваколатхонаси Матбуот хизмати.

Кетрин Тай дастлаб президент Шавкат Мирзиёев ва президентнинг биринчи ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашади. Ушбу учрашув ёпиқ тарзда ўтказилади.

Шу куни Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Ўзбекистон форуми аъзолари ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан тайёрланган меҳнат кузатувчилари билан учрашувлар режалаштирилган. Барча учрашувлар матбуот учун ёпиқ тарзда ўтказилади.

Кетрин Тай Ўзбекистонга ташрифининг иккинчи кунида Самарқанд шаҳрига боради ва у ерда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашади. Ушбу учрашув ҳам матбуот учун ёпиқ тарзда ўтказилади.

Кетрин Тай ёпиқ тарзда маданий ёдгорликлар ва йирик тарихий обидаларга ташриф буюради.

146
0