Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида 14 ёшли бола каналда чўкиб кетди

Бола вафот этган. Прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.

144views0replies
0

suvmap.uz

Бекобод туман прокуратурасига келиб тушган хабарга кўра, 2024 йил 6 июнь куни 16:30 ларда Бекобод тумани “Қуштамғали” маҳалласидан оқиб ўтувчи “Дўстлик” каналида Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшовчи вояга етмаган 2010 йилда туғилган бола чўкиб вафот этган.
Олиб борилган қидирув-қутқарув тадбирлари давомида боланинг танаси Бекобод тумани “Қуштамғали” маҳалласидан оқиб ўтувчи “Дўстлик” каналининг 150 метр узоқликдаги қисмидан чўкиш аломатлари билан топилган.
Туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
144views0replies
0

Комментарии