Поиск
RUUZ

Общество

Расман: Андижонга Eminem, Psy, 50 Cent, Pitbull келмайди

Вилоят ҳокимлиги аввалроқ берган эълонига ўзи қайта изоҳ бериб, фестивалга кимлар таклиф қилинганини маълум қилди.

1151views0replies
0

Бир неча кун олдин Андижон вилояти ҳокимлиги Андижоннинг Хонабод туманида ўтказилиши режалаштирилаётган “Дунё садолари” фестивалига дунё юлдузлари келиши ҳақида видеолавҳа берган эди. Мазкур видеода Eminem, Psy, 50 Cent, Pitbull ва бир қатор жаҳон юлдузлари келиши ҳақида маълумот берилган. Мазкур хабар ижтимоий тармоқда кенг тарқалганидан сўнг, ҳокимлик матбуот хизмати эълонни қисман рад этди. 
Унга кўра, фестивалга ушбу видеодаги хонандалардан Инна ва Араш таклиф этилди. Шунингдек, ёшлар таклифига асосан хонанда Жони (Jony) ҳам фестивалда иштирок этади. Бундан ташқари, ўзбек эстрадасининг элимиз суйган ёрқин юлдузлари фестивалга ташриф буюришлари кутилмоқда.
UzNews.uz мухбири Ўзбекистондаги концертлар ташкилотчиси билан боғланиб, бундай концерт Андижонга қанчага тушиши мумкинлигини аниқлади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, рўйхатга олинган барча санъаткорлар учун гонорарнинг умумий миқдори 22 миллион доллардан ошади. Eminem'нинг тўлиқ метражли концерти учун тўлов 14 миллион долларни ташкил қилади. 50 Cent концерти учун 800 минг доллар олади. Pitbull'ни таклиф қилиш 500 минг долларга, Мустафо Сандалга эса 290 минг долларга тушади. Эҳтимол, улар бир нечта қўшиқларни ижро этиш учун камроқ ҳақ олишлари мумкин, аммо умумий миқдорда ноллар кам бўлмайди.
“Уларнинг баъзилари учинчи дунё давлатларига учмайди. Ҳатто Европада ҳам жуда камдан-кам ижро этадилар”, - дейди UzNews.uz мухбири билан суҳбатлашган ташкилотчи.
Вилоят ҳокимлигига кўра, ушбу айтилганлардан ташқари, ижтимоий тармоқларда жойланган хонандалар ҳақидаги матнли рўйхат, келишув маблағлари ҳақидаги хабарлар ҳокимлик томонидан тасдиқланган ёки ҳокимлик тақдим этган маълумотлар эмас.
1151views0replies
0

Комментарии