Поиск
RUUZ

Туризм

Ўзбекистонда АҚШ визаси учун янги ва мукаммаллаштирилган виза суҳбатини белгилаш тизими ишга тушади

Бу тизим орқали бир қатор қулайликлар яратилади. Жумладан, виза тўловини тўлаш, суҳбат санасини белгилаш, етказиб бериш хизмати ва бошқалар.

219views0replies
0

АҚШ элчихонаси

Ўзбекистондаги АҚШ Элчихонаси 2024 йилнинг 10 июнь санасидан эътиборан, янги ва мукаммаллаштирилган виза суҳбатини белгилаш тизимини ишга туширишини эълон қилди. Бу ҳақда элчихона сайтида маълумот берилган. 
Қайд этилишича, янги хизмат ёрдамида виза мурожаатчиларининг виза бўйича маълумотга эга бўлиш, талаб этилган виза учун маъмурий тўловни амалга ошириш, виза бўйича суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлади.
Янги визага мурожаат этиш жараёни орқали мурожаатчилар ҳар қандай талаб этиладиган виза мурожаати учун маъмурий тўловни суҳбат санасини белгилашдан аввал амалга оширадилар. Виза мурожаатчилари виза учун маъмурий тўловни амалга оширишлари учун қуйидаги танловларга эга бўладилар:
— Tenge Bank'нинг барча филиалларида нақд пул орқали (Тўловлар АҚШ Элчихонасида қабул қилинмайди);
— Веб-сайтда АҚШ долларида пластик карта орқали.
Янги суҳбат тизими 10 июндан https://ais.usvisa-info.com/ веб-сайтида 2 июль ва ундан кейинги саналарга барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун фаолият юрита бошлайди.
Янги суҳбат тизими орқали суҳбатсиз визага мурожаат этиш талабларига жавоб берувчи мурожаатчилар етказиб бериш хизмати ёрдамида ҳужжатларини Консуллик бўлимига топширишлари ҳамда ҳужжатларини белгиланган тегишли бўлинмадан қабул қилиб олишлари мумкин бўлади.
Маълумотга кўра, АҚШ Давлат Департаментининг аввалги суҳбат тизимидан фойдаланган ҳолда июнь ойи учун суҳбат санасини белгилаган виза мурожаатчилари белгиланган санада виза суҳбатига келишлари ва виза учун тўловни бинонинг ичида суҳбатдан аввал амалга оширишлари керак бўлади.
Ушбу жараёндаги янгиланишлар натижасида виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгармайди.
219views0replies
0

Комментарии