Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда автомобилларни ташувчи юк машинаси ЙТҲга учради — видео

Бир нечта машиналарни ортиб олган юк машинаси ва яна 3 та юк машиналари ўзаро тўқнашди. Ортилган енгил машиналарга жиддий шикаст етди.

299views1replies
0

UzNews.uz

Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги М-39 йўлида тўртта юк ташувчи автомашиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Аниқланишича, MAN русумли юк машинаси мазкур йўлнинг довон қисмидан тушиш вақтида машинада носозлик юзага келган. Натижада, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган юк машинаси билан тўқнашган. Шундан сўнг, ушбу юк машинасининг ҳаракати яна давом этиб, шу йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситаларини ташишга мўлжалланган юк машинасига бориб урилган.
Шундан сўнг, икки машина ҳайдовчилари ҳам қарама-қарши йўналишга чиқиб кетишган. Улардан бири йўлда тўхтаб турган бошқа яна бир юк машина билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида, мазкур йўлда тирбандлик юзага келган.
ЙТҲ натижасида, автомобиллардаги ҳайдовчилар ёки йўловчиларга тан жароҳатлари етмаган. Бироқ, автомобилларга жиддий шикаст етган.
Ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
299views1replies
0

Комментарии