Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 26 ёшли Lacetti ҳайдовчиси вафот этди — видео

У дарахтга урилиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида ЙТҲга учраган.

249views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 7 июнь куни  соат 13:30 атрофида Яшнобод тумани Элбек кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Т. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Натижада йўл четидаги дарахтга тўқнашган.
Оқибатда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

249views0replies
0

Комментарии