Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда такси ҳайдовчиси жинсий аъзосини ушлаб, йўловчи қизга шилқимлик қилди

Суд ҳайдовчи эркакка жазо тайинлади.

961views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда йўловчи қизга шилқимлик қилган такси ҳайдовчисига нисбатан жазо тайинланди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири Олий суд порталидаги маълумотга таяниб хабар берди.
Маълум бўлишича, 22 май куни соат 08:30 ларда, Д.Б. ўзининг бошқарувидаги Tracker'да такси хизматини кўрсатиб келиб, аёл мижоз М.А.нинг чақирувига асосан унинг олдига борган.
Д.Б. мижоз М.А.ни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан Сирғали туманидаги иш жойига олиб кетаётганида, йўлда ҳаракатланиш жараёнида М.А.га қараб, ўзини жинсий олатига бир неча бор тегиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳақоратомуз шилқимлик қилган.
М.А. эса буни видеотасвирга олиб, ИИББга топшириб, Д.Б.га қонуний чора кўришликни сўраган.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг қарори билан ҳайдовчи Д.Б. МЖтКнинг 183-моддаси ва 185-2-моддаси 1-қисми назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
961views0replies
0

Комментарии