Поиск
RUUZ

Общество

Анқарада Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Маросимдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

104views0replies
21

president.uz

6 июнь куни Анқара шаҳридаги президент саройида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Икки давлат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Айни дақиқаларда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда. Томонлар Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.
104views0replies
21

Комментарии