• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 6 июня 2024

Тошкентда "Чилонзортумангаз" газ таъминоти бўлимининг маҳалла газчиси ва муҳандиси 25 млн сўм пора билан ушланди

Улар аниқланган камчиликлар бўйича далолатнома расмийлаштириб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юбормасликни ваъда қилишган.

6 июня 2024
277
0
Департамент

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "Чилонзортумангаз" газ таъминоти бўлими маҳалла газчиси Б.Ю. ва маҳаллада ишлаш хизмати етакчи муҳандиси С.А. пора билан ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати.

Унга кўра, улар тадбиркор Х.С.нинг "Карвонсарой" 1-тор кўчасида жойлашган меҳмонхонасида фойдаланилган табиий газ учун тўловида аниқланган камчиликлар бўйича далолатнома расмийлаштириб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юбормаслик эвазига тадбиркордан 25 млн сўм талаб қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланишган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

6 июня 2024
277
0