Поиск
RUUZ

Общество

Бир ярим йил ичида 10 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди

190 нафарга яқин болалар заҳарланди. Бир болакай эса дори сепилган мевани истеъмол қилиши оқибатида вафот этди.

93views0replies
0

Иллюстрация / UzNews.uz

2023 йилдан шу кунгача 10 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди, яна 700 нафардан ортиқ фуқаро эса жабрланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўлим бошлиғи Абдураҳмон Исмоилов маълумот берди. 
Маълумотга кўра, 2023 йилда 61 та овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган. 507 нафар фуқаро жабрланган. Улардан 133 нафарини болалар ташкил қилган. Ўлим ҳолатлари эса 9 тани ташкил қилган. Бунда 7 нафар фуқаро уй шароитида тайёрланган консерваларни истеъмол қилиш натижасида, 1 нафари эса кўчада ўсган ёввойи қўзиқоринни истеъмол қилиши оқибатида ўлим ҳолати кузатилган. Яна бир нафар бола эса пестицид сепилган мевани ейиши сабаб вафот этган.
Шунингдек, жорий йил шу кунгача заҳарланиш ҳолатлари 23 тани ташкил қилган. Жабрланганлар эса 223 нафар, булардан 49 нафари болалардир. Бу йил ҳам бир фуқаро ёввойи ҳолда ўсган қўзиқоринни истеъмол қилиши оқибатида вафот этган.
93views0replies
0

Комментарии