Поиск
RUUZ

Общество

2 нафар вояга етмаган фарзанди бўлган маҳкумага берилган жазо уй қамоғига алмаштирилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг иштирокида бўлган судда маҳкум суд залида қамоқда озод этилди.

29views0replies
0

ombudsman.uz

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А. Хусейнова 4-сонли тергов ҳибсхонасига амалга оширган мониторинг ташрифида ушбу муассасада сақланаётган аёл мурожаати якка тартибда қабул қилинган эди.
Суҳбат жараёнида аёл вояга етмаган икки нафар фарзанди қаровсиз қолганлиги, кўрсатилган моддий зарар унинг отаси томонидан қопланганлиги, яқинда апелляция суди бўлишини айтиб, минтақавий вакилдан қонун доирасида ёрдам беришни ва суд мажлисида иштирок этишини сўраб мурожаат қилган.
А.О.нинг аризасига биноан Омбудсман минтақавий вакили суд жараёнларида иштирок этди. Суд ҳайъати томонидан Минтақавий вакилнинг илтимосномаси инобатга олиниб, аёлнинг озодликдан маҳрум этиш жазосини озодликни чеклаш жазосига алмаштирди, суд залида қамоқда озод этилди, жазонинг қолган қисмини уй қамоғига алмаштиришга қарор қилинди.
29views0replies
0

Комментарии