Поиск
RUUZ

Общество

Йўллардаги қоидабузарлик қандай ҳолларда “зарурат ҳолатида содир этилган” деб топилиши ҳақида маълум қилинди

Бу борадаги йўриқномага ИИВ вазири Пўлат Бобожоновнинг тегишли буйруғи билан қўшимчалар киритилди.

1147views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ вазирининг тегишли буйруғи билан “Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.  
Йўриқнома 45-1-банд билан тўлдирилди ва эндиликда қуйидаги ҳолларда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб ҳисобланади:
–  тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан қоидаларга мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда;
–  тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото ва видео қайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилганда.
Бунда назарда тутилган ҳолатда содир этилганлиги факти тегишли ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими томонидан аниқланади. 
Шунингдек, мазкур ҳолатда содир этилган қоидабузарлик юзасидан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ёки СМС-хабар юборилган тақдирда, транспорт воситаси ҳайдовчиси ушбу қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай қоидабузарлик содир этилган ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасини ёзма ёки оғзаки шаклда хабардор этиши лозим.
1147views0replies
0

Комментарии