• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 6 июня 2024

Самарқандда 25 ёшли Камаз ҳайдовчиси она ва 2 нафар боласини уриб юборди — видео

Натижада болалар воқеа жойида вафот этди, онаси шифохонага ётқизилган.

639
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 16:30 атрофида Нуробод тумани “Меҳнаткаш” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Ғўзор” А-378 автомобиль йўлининг 35-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1999 йилда туғилган ҳайдовчи П.Ё. ўзининг бошқарувида бўлган Камаз русумли юк автомашинасида ҳаракатланиб бориши давомида, пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган Ж.Ф. ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларини уриб юборган.

Натижада 2 нафар вояга етмаганлар олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. 

Уларнинг онаси Самарқанд тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

639
0