Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 200 тага яқин жарима қоидабузарлик қилган ҳайдовчининг Teslaʼси олиб қўйилди

МИБ ходимлари 186 та ижро ҳужжатлари бўйича жами 116 млн сўмдан ортиқ жарима учун Teslaʼни хатлади.

262views0replies
0

МИБ

Тошкентда МИБ ходимлари жаримага Tesla’ни хатлади, дея хабар бермоқда МИБ матбуот хизмати Uznews.uz'га.
Маълум қилинишича, мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида ИИББ ЙҲХБнинг қарорларига асосан қарздор Ф.Ш.дан 186 та ижро ҳужжатлари бўйича жами 116 млн сўмдан ортиқ миқдордаги маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд. Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига 2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб келиб тушган бўлса-да, қарздор томонидан ихтиёрий равишда бартараф қилинмаган.
Қарздорликлар бартараф қилинмагач, МИБ томонидан 2024 йилнинг 18 май куни қарздорга тегишли Tesla Model 3 машинасига қидирув эълон қилинган. Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қидирувда бўлган Tesla қарздорнинг хонадонидан топилган.
Қарздор фуқарога машинани хатлаб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилиши билдирилганда қарздор аввал фаол қаршилик кўрсатиб, давлат ижрочисининг қонуний талабига бўйсунмаган. Бироқ кейинчалик, масъул ходимлар томонидан ҳолатнинг ҳуқуқий оқибати тушунтирилганидан сўнг қарздор томонидан Tesla ихтиёрий равишда топширилган.
Ҳозирги кунда машинани реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
262views0replies
0

Комментарии