Поиск
RUUZ

Политика

Владимир Путин: Биз Ўзбекистондан Украина воқеалари бўйича нейтрал ва мувозанатли сиёсатидан миннатдормиз

Владимир Путин Шавкат Мирзиёев Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини айтди.

139views0replies
0

kremlin.ru

Россия Ўзбекистон президентига Украинага нисбатан нейтрал ва мувозанатли сиёсат олиб бораётганидан миннатдорлик билдиради. Бу ҳақда Владимир Путин дунёнинг етакчи ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувда айтиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистондан Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов иштирок этди.
Владимир Путиннинг айтишича, яқинда Тошкентга ташриф буюрган давлат раҳбарлари Украинага оид масалаларни муҳокама қилган.
"Президент Мирзиёев, шубҳасиз, Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори ва Ўзбекистоннинг Украинада бўлаётган воқеалардан хавотирлари ҳақида бир неча бор гапирган. Биз президентдан миннатдормиз, Ўзбекистоннинг бу ерда олиб бораётган сиёсати нейтрал ва жуда мувозанатли", — деди Россия президенти.
139views0replies
0

Комментарии