Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда аёл эрига жаҳл қилиб, боласини ўлдирмоқчи бўлди — видео

У вояга етмаган фарзандини сим билан боғлаб, уни қийнаган.

635views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёлнинг ўз фарзандини қийнаб, ўлдирмоқчи бўлганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Видеодан кўриш мумкинки, аёл хориждаги турмуш ўртоғи билан видео қўнғироқ орқали гаплашган ва унга жаҳл қилиб, аламини боласидан олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Каттақўрғон шаҳар «Нурафшон» маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган Ф.М.(аёл) ва айни дамда чет элда бўлган турмуш ўртоғи (қонуний никоҳдан ўтмаган)  ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган. Натижада аёл эрига жаҳл қилиб, вояга етмаган фарзандига нисбатан жисмоний куч ишлатиб қийнаган.
Аёлга нисбатан ЖКнинг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а» банди ҳамда 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
635views0replies
0

Комментарии