• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 5 июня 2024

Андижондаги боғчаларда идиш-товоқлар етишмаслиги ва сабзавотлар яроқсиз эканлиги аниқланган — видео

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

5 июня 2024
409
0
UzNews.uz

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масаласи қўмитаси томонидан парламент назорати доирасида Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Маълум қилинишича, Шаҳрихон туманидаги 52-сонли давлат МТТнинг ошхонасида идиш-товоқлар етишмаслиги, болалар четлари синган идишларда овқат ейиши аниқланган.

Шунингдек, Бўстон туманидаги 15-сонли давлат МТТ ошхонаси жиҳозланмаганлиги, мавжуд захирадаги сабзавот маҳсулотлари тўғри сақланмаганлиги оқибатида маҳсулотлар илдизлаб, чириб кетганлиги маълум бўлган.

Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Вилоятдаги МТТлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган. Натижада идиш-товоқларга эҳтиёжи бўлган Мактабгача таълим ташкилотларида идиш воситалари тўлиқ янгиланиб, сабзавотлар тўла янгиланган.

"Юқорида аниқланган камчиликларга йўл қўйганлиги учун ушбу МТТ директорлари ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосарларига интизомий жазо чоралар кўрилди",- дейилади хабарда.


5 июня 2024
409
0