Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда 33 ёшли эркак 37 ёшли аёл билан ишқий муносабатда бўлиб, уни «шантаж» қилди — видео

У аёлнинг видео тасвирларини ижтимоий тармоқларга жойлаб, уни ўчириш эвазига $21 минг талаб қилган.

277views0replies
0

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, вилоятнинг Қўшработ ва Самарқанд туманларида товламачилик жинояти билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.
 Маълум қилинишича, Қўшработлик 30 ёшли шахс ҳали турмушга чиқмаган 20 ёшлардаги қиз билан яқин муносабатда бўлган. Ўша вазиятни ғаразли ниятда видео тасвирга олган ва орадан вақт ўтиб, муносабатлар ёмонлашганлиги сабабли ушбу тасвирларни тарқатиш билан қўрқитган. Натижада ундан товламачилик йўли билан дастлаб 800 000 сўм пул ҳамда янги қўл телефони олган. Шунингдек, у қиздан яна товламачилик йўли билан 1000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачи аризачидан 1 млн 200 минг сўм пулларни олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
 Навбатдаги тадбирда бир ташкилотда ишловчи бўлим бошлиғи раҳбар котибаси билан ишқий муносабат бўлиб келган. 10 минг АҚШ доллари бермаса тасвирларни тарқатиш билан қўрқитади.
Товламачилар дастлаб 3 минг долларни қўлга киритади ва қолганини ҳам тезроқ беришини талаб қилади. Товламачилар аёлдан 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Яна бир ҳолатда 33 ёшли шахс турмушидан ажрашган 37 ёш атрофидаги аёл билан ишқий муносабатларда бўлиб келган. Ўша жараёнларни ғаразли ниятларда видео тасвирга туширган ва ижтимоий тармоқларга тарқатиш билан қўрқитган. Дастлаб ундан товламачилик йўли билан 3 500 АҚШ доллари миқдорида пул олган. Мазкур шахс жиноий фаолиятини давом эттириб, тасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Оқибатда ушбу фотосуратларни ўчириш эвазига яна 10 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
Жорий йилнинг 25 май куни Самарқанд тумани Бадал қишлоғида ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачи аризачидан 7 500 минг АҚШ доллари ҳамда 2 минг евро миқдоридаги пулларни олаётган вақтида орган ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинди.
"Мазкур ҳолатларнинг барчаси ҳужжатлаштирилган ва жиноят содир этган шахслар тегишли тартибда қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.

277views0replies
0

Комментарии