Поиск
RUUZ

Реклама

Ўзбекистонда Россия ва МДҲ давлатларидаги йирик Genomed генетик лабораториясининг филиали очилди

Тошкент шаҳрида Москвадаги Genomed генетик лабораториясининг филиали очилди, энди хоҳловчилар таҳлилларни топшириш ва натижаларни олишлари осонлашади.

60views0replies
0

Ўзбекистонда Genomed генетик таҳлил лабораторияси ўз фаолиятини бошлади, бу тиббий генетик текширувлар соҳасида аниқ ташхис қўйиш учун янги имкониятлар очмоқда. Genomed шифокорлар ва беморларни кенг қамровли ҳамда тежамкор генетик текширувлар билан таъминлаш, шунингдек, тўлиқ ахборот ва маслаҳат ёрдамини кўрсатишга ҳаракат қилаётгани сабабли, ушбу янгилик мамлакат тиббиёт ҳамжамиятининг муҳим воқеасига айланди.
Ўзбекистон шифокорлари Genomed билан яхши таниш, чунки улар беморларида Genomed хулосаларини кўришган, аммо беморлар Москвага учишлари керак бўлган, бу эса анча қиммат ва кўп вақт талаб қилар эди.
Genomed лабораторияси асосан ДНК тестларидан бошлаб дунё бўйлаб мавжуд бўлган энг замонавий ва юқори технологияли тестларгача бўлган генетик текширувларни ўтказади. Энг янги ва ёрқин тестлардан бири PGT-SNP технологияси бўлиб, у NGS ёки бутунлай эскирган FISH каби анъанавий усуллар билан аниқлаб бўлмайдиган патологияларни текшириш имконини беради. Бундай технология Ўзбекистондаги EKU клиникаларининг беморлари учун жуда қулай шароит яратади.
Энг кўп талабга эга Genomed текширувлари орасида қуйидагилар бор:
• Ноинвазив пренатал тест (НИПТ) – ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасидан бошлаб ҳомиладор аёллар учун таҳлил ҳисобланади. Genomed НИПТ текширувининг муваффақиятли ўтказилиши бўйича етакчи ўринни эгаллайди;
• Эмбрионларнинг преимплантацион генетик текшируви (ПГТ) – МДҲ бўйича фақатгина Genomed лабораториясида PGT-SNP технологияси билан текширилади;
• Хромосома микроматрик таҳлили (ХМА) – 2011 йилда айнан Genomed ушбу «микро-аррай таҳлилига» — ХМА номини берган;
• Лабораторияда 1000 дан ортиқ турли текширувлар ўтказилади, бу эса лабораториянинг катта қамрови ҳамда имкониятлари натижасидир.
Кўп йиллик тажриба, илғор технологиялар ва юқори малакали мутахассислар туфайли Genomed рекорд вақт ичида таҳлилларни амалга ошира олади. Шу жумладан, иккита иштирокчи учун оталик ёки оналикни (қариндошликни) аниқлаш учун тезкор ЭКСПРEСС ДНК тести фақатгина 8 иш соатида тайёр бўлади. Масалан, тезкор почта орқали хат жўнатиб – ўша куниёқ жавоб олиш каби.
Ўзбекистоннинг кўпгина етакчи клиникалари билан лабораториянинг ҳамкорлиги туфайли, илғор генетик текширувлар бутун мамлакат бўйлаб беморларга тақдим этилмоқда. Genomed 2007 йилда ташкил этилган. 2013 йилдан бошлаб Москвада янги технологияларни қўллашни бошлаган ва дунёнинг етакчи лабораториялари билан бирга параллель равишда ривожланган. Бу йиллар давомида катта тажриба ва ваколатлар тўпланди, юз минглаб муваффақиятли текширувлар амалга оширилди. Бу эса Genomed учун МДҲ мамлакатлар орасида тиббий генетик тадқиқотларни амалга ошираётган лабораториялар етакчисига айланиш имконини берди.
Эндиликда Тошкентда Genomed лабораториясининг очилиши билан Ўзбекистон аҳолиси таҳлил топшириши учун хорижга бормасдан, шу ернинг ўзида юқори сифатли, жаҳон стандартларига жавоб берадиган тиббий-генетик хизматларини олиши мумкин, шунингдек, тажрибали мутахассислардан ёрдам олишлари ҳам мумкин.
Genomed ҳар бир беморга унинг соғлиғи ҳақида аниқ маълумот беришга интилади, бу мураккаб генетик текширувларни барча учун қулай ва тушунарли бўлишини таъминлайди.
Батафсил маълумотни лаборатория сайтида топишингиз мумкин.
Иш вақти: душанбадан жумагача – 7:30-18:00, шанба ва якшанба кунлари – 7:30-16:00.
Манзил: Юнусобод тумани, Ҳусниобод МФЙ, Аҳмад Дониш кўчаси, 26Б
Телефон: +998 71 203 02 10
Реклама ҳуқуқи асосида
60views0replies
0

Комментарии