Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда ўқитувчи пора билан қўлга олинди

Ўқитувчи аёл фуқарони ўзи ишлаётган мактабга юқори лавозимга ишга ўтказиб қўйиш учун ундан пул олган.

235views0replies
0

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь ойида Сергели туманидаги мактабларнинг бирида фаолият олиб бораётган аёл ўзи ишлаётган мактабга юқори лавозимга ишга ўтказиб қўйиш учун фуқародан 200 доллар олган.
“Шунча йиллик педагоглик фаолиятимда бу каби ҳолат биринчи марта юз бераётгани, ўзим тушунмаган ҳолда аралашиб қолганимни эътиборга олишларингизни сўрайман. Ҳеч қачон бундай бўлмаган, бу биринчи ва охиргиси. Минг афсусдаман, сизлардан узр сўрайман», — дейди пора олган ўқитувчи. 
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Сергели туман судида кўриб чиқилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати хабар қилди. 
Унга кўра, айбланувчи ЖКнинг 59 ва 61-моддалари билан айбли деб топилиб, 1 йил муддатга давлат таълим муассасаларининг раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда 2 йил 1 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.
235views0replies
0

Комментарии