Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда 17 ёшли қиз ҳаракатдаги Gentra ойнасидан танасини чиқариб, бузуқ ҳаракатлар қилди — видео

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

1545views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижонда ҳаракатланаётган Gentra ойнасидан танасини чиқариб олган қиз акс этган видео тарқалди. Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати ҳодисага изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 июнь куни соат 23:50 ларда Андижон шаҳар Миллий тикланиш кўчасида 2004 йилда туғилган К.А. ўзининг Gentra русумли транспорт воситасида тегишли ҳужжатларсиз, ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан бошқарган. 6
Автомобилда йўловчи сифатида олд ўриндиқда кетаётган 2007 йилда туғилган Т.М. транспорт воситасининг салон қисмидан тана қисмини чиқариб, аёл кишига хос бўлмаган ноўрин хатти-ҳаракатлари қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида қоидабузар ҳамда ҳуқуқбузар шахслар аниқланган.
Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси (тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш) 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан, қизга эса МЖтКнинг 138-моддаси (транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
1545views0replies
0

Комментарии