• 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 июня 2024

Самарқандда 9-cинф ўқувчиси Nexia-2'да 6 яшар қизни уриб юборди

Қизалоқ кўрсатилган муолажаларга қарамай, вафот этди.

1076
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, ҳодиса 2 июнь куни Ургут туманидаги "Янгиҳаёт" маҳалласида содир бўлган. Шу туманда яшовчи фуқаронинг мактабда ўқийдиган фарзанди Nexia-2 машинани ҳайдаб кўчага чиққан. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган йигит машинани юқори тезликда ҳаракатлантириб келаётиб, йўлнинг бир томонидан иккинчи томонига ўтаётган 6 ёшли қизни уриб юборган.

Қизалоқ шифохонага олиб борилган. Аммо, кўрсатилган муолажаларга қарамай, вафот этган.

"Дадамдан сўрамасдан машинани олиб чиққандим. Йўлимдан бирдан югуриб чиқиб қолди. Тормозни босдим, тормоз ҳам ишламади", - дейди рулда бўлган 9-cинф ўқувчиси.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1076
0