"Статистикага кўрa, Россияда 2016 йилгача ўртача 4 млн нафардан 6 млн нафаргача юртдошларимиз борлиги тилга олинар эди. Аммо, айрим таҳлилчиларимиз бир нарсани эътибордан четда қолдирарди. Яъни, Россия томони берган статистика билан Ўзбекистоннинг статистикаси бир хил. Унга кўра, айни вақтда Россиядаги меҳнат мигрантларимиз сони 1 млн нафарни ташкил қилади", - дейди Шерзод Асадов.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ҳам журналистлар билан суҳбатида Россиядаги ўзбек мигрантлари сони ҳақида айтиб ўтган.
"1 миллионгача. Уларнинг ҳам 200-300 минг нафари аниқ эмас. 3-4 ойга борганлар. Бу ҳақда Россия президенти ҳам дунё ҳамжамиятига айтди", - дейди Мирзиёев.