Поиск
RUUZ

Назначения

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Баҳтиёр Саидов Смита Пантнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

53views0replies
0

ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Смита Пантни қабул қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди. 
“Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Смита Пант хоним билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз. Турли соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт, логистика ва бошқа йўналишларда алоқаларни кенгайтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни муҳокама қилдик. Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш асосий мақсадимиз бўлиб қолади. Элчи хонимга икки томонлама муносабатларимизнинг фойдаланилмаган салоҳиятини кашф этишда муваффақиятлар тилаймиз”, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Смита Пант Тошкентга келгунига қадар Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигида Бангладеш ва Мьянма департаменти директори лавозимида ишлаган.
Янги элчи 2020 йилдан 2024 йилгача Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Маниш Прабхат ўрнини эгаллади.
53views0replies
0

Комментарии