Жорий йил 1-3 июнь кунлари Кореянинг Мунгёнг шаҳрида таэквондо WТ бўйича ҳарбийлар ўртасида 27-Жаҳон чемпионати ўтказилди. Турнирда 20 дан ортиқ мамлакатлардан ташриф буюрган 300 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Уч кун давом этган мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари ҳам барча вазн тоифаларида тўлиқ таркибда иштирок этди.
Мусобақа якунига кўра, ўзбекистонлик спортчилар 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин:
Улуғбек Рашитов (68 кг)
Жасурбек Жайсунов (80 кг)
Шухрат Салаев (87 кг)
Никита Рафалович (+87 кг)
Феруза Содиқова (62 кг)
Гулсанам Алижонова (73 кг).
Жасурбек Жайсунов (80 кг)
Шухрат Салаев (87 кг)
Никита Рафалович (+87 кг)
Феруза Содиқова (62 кг)
Гулсанам Алижонова (73 кг).
Кумуш:
Мадина Мирабзалова (57 кг)
Светлана Осипова (+73 кг).
Светлана Осипова (+73 кг).
Бронза:
Самира Адашалиева (46 кг)
Зухра Тожиматова (49 кг)
Маржона Примова (53 кг)
Озода Собиржонова (67 кг).
Зухра Тожиматова (49 кг)
Маржона Примова (53 кг)
Озода Собиржонова (67 кг).
Эркаклар Ўзбекистон терма жамоаси ҳам, аёллар терма жамоаси ҳам мусобақада Эрон, Корея каби кучли мамлакатлар терма жамоаларини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.