Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда Cobalt автомашинаси пиёдани уриб юборди — видео

Пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вақтда ушбу ЙТҲ содир бўлган.

1031views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 4 июнь куни эрталаб Тошкентда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани (қиз бола) Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 3 июнь куни соат 13:55 атрофида ҳайдовчи 1980 йилда туғилган Н.К.  Cobalt автомашинасини бошқариб келаётган вақтда, Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчасида, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда 1998 йилда туғилган Д.Х.ни уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда Д.Х. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1031views0replies
0

Комментарии