Поиск
RUUZ

Общество

"Онаси вилоятлик, қашқадарёлик. Мен ҳам вилоятданман" — вилоятликларни сўккан қизнинг отаси (видео)

Вилоятликларни пойтахтдан кетишини айтиб, ҳақорат қилган қизнинг отаси асли вилоятлик экани, онаси ҳам қашқадарёлик эканини айтди.

180views0replies
0

Видеодан кадр

Куни кеча Тошкентда бир қиз вилоятдан келганларни ҳақоратлаб ижтимоий тармоққа видео жойлагани сабаб 15 суткага қамалгани ҳақида хабар бергандик. Ҳолат юзасидан қизнинг ўзи ва унинг отаси изоҳ берди.
Жаҳл устида Instagram’даги саҳифамга шундай “история” олгандик. Орқамизда келаётган вилоятлик икки бола қилиқ қилгани учун уларга атаб шунақа видео олгандим. Кейин, бу видеони Telegram каналлар тарқатиб юборган экан. Жазо оладиган иш қилганим йўқ. Жаҳл устида гапириб қўйдим", - дейди судланувчи 21 ёшли қиз.
Қизнинг отаси ҳамма қариндошлари вилоятда яшаши, одамлар қизининг гапини ўзларига олмаслигини илтимос қилди.
"Мисол учун, қизимнинг онаси ҳам вилоятлик, қашқадарёлик. Мен ҳам вилоятданман. Қўқонликман. Энди бу қиз ёш, мана шунақа деб юбораверади", -дейди қизининг отаси.
Қизга МЖтКнинг 183-моддасига асосан, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган
180views0replies
0

Комментарии