Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда ИИО ходимларини тошбўрон қилган 13 нафар йигит қамалди — видео

34 ёшли эркак 12 нафар маҳалладошлари билан футбол мусобақасида шовқин кўтариб, ходимларга фаол қаршилик қилган.

182views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ёшлар ва ИИБ ходимлари ўртасида жанжал акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий изоҳ берди. 
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 31 май куни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида ўтказилган футбол мусобақасида содир бўлган. Унда туманнинг икки маҳалласи ёшларидан таркиб топган жамоалар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилган. Ўйин бошланиш вақтида томошабинлардан бири бўлган 1990 йилда туғилган фуқаро ўйин майдонини тарк этмасдан, мусобақага халақит берган.
Мазкур ҳуқуқбузарликка чек қўйиш мақсадида ИИО ходимлари томонидан жамоат тартибини бузаётган фуқарони футбол майдонидан чиқариб юбориш жараёнида ҳуқуқбузар ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунишдан бош тортиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Қолаверса, 12 нафар маҳалладошлари билан бирга футбол майдонида шовқин кўтариб, мусобақани бузилишига сабабчи бўлган. 
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Олтинсой тумани судида кўриб чиқилган. Унга кўра, МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддаларига асосан, 13 нафар ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
182views0replies
0

Комментарии