Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқ-кўл) йўналишида мавсумий автобус қатнови бошланади

10 июнь санасидан бошлаб автобус қатновлари бошланади.

161views0replies
0

tashtrans.uz

Жорий йилнинг 10 июнь санасидан бошлаб, Uzautotrans Service МЧЖ томонидан Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқ-кўл) йўналишида мавсумий автобус қатнови бошланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда. 
Қатновлар ойнинг жуфт кунларида (кун ора) Yutong автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди. Чипта нархи 300 000 сўм этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Uzautotrans Service корхонаси мазкур йўналишда буюртма қатновларини ҳам бажаради.
161views0replies
0

Комментарии