• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 3 июня 2024

Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди

Бош вазирга ҳокимларнинг туризм масалалари бўйича ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш топширилди.

382
0
china-uz-friendship.com

Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруқов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент раислигида Ҳудудларда туризм инфратузилмасини янада яхшилаш ва туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда сўнгги йилларда пойтахтда Tashkent City, Tashkent Mall, Magic City каби сайёҳлик марказлари барпо этилгани таъкидланди. Ҳар йили ушбу мажмуаларга 4 миллиондан ортиқ киши ташриф буюради, уларнинг 35 фоиздан ортиғини хорижлик сайёҳлар ташкил этади.

Шу билан бирга, пойтахт маъмурияти ўз ташаббуси билан янги таклифлар билан чиқмайди. Бош вазирга ҳокимларнинг туризм масалалари бўйича ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш топширилди.

382
0