• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 июня 2024

Тошкентда руҳий касал эркак қўшни аёлни уйига кириб, уни дўппослади — видео

Жанжал икки тарафнинг фарзандлари ўртасидаги тортишув сабаб келиб чиққан. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

667
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёл кишига қўл кўтарганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда Яшнобод тумани Оҳанграбо кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида 1998 йилда туғилган руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи А.А. қўшниси 1986 йилда туғилган Н.Х. ва унинг вояга етмаган фарзандлари билан ўзаро тортишиб қолган. Сўнг, А.А. фуқаро Н.Х.ни сочидан судраб, куч ишлатган.

Н.Х.нинг ўғли ижтимоий тармоқда видеомурожаат ҳам қилиб чиқди. Унинг сўзларига кўра, жанжал икки тарафнинг фарзандлари ўртасидаги низо сабаб келиб чиққан. Н.Х.нинг ўғли А.А.нинг фарзандини сўккан, шундан кейин А.А. қўшнисининг уйига кириб, фарзандини урган.

ИИББ хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Фуқаро А.А. руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

667
0