Поиск
RUUZ

Общество

Энди интернетда фаолият юритаётган сохта “психолог”лар қонун билан тартибга солинади

“Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

221views1replies
0

UzNews.uz

Психологик ёрдам кўрсатишни тартибга солишга қаратилган “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шахноза Холмахаматова хабар берди.
Унинг ёзишича, жойларда ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларда 2 ёки 3 ойлик шубҳали курсларни тамомлаган шахслар ўзларини “психолог” деб таништириб, одамларнинг қимматли вақти ва маблағини “ўғирлаётганлиги”, бу масалани қонун билан тартибга солиш заруратига оид масала тез-тез кўтарилиб турганди.
"Кўп миллионли аудиторияни ўзида жамлаётган ижтимоий тармоқларни ҳам кузатдик: ҳақиқатдан ҳам, 5-6 та рисолани варақлаб чиқиб, одамларнинг ишончига кириб, уларнинг руҳий, маънавий дунёсига дахл қилаётган “психолог”лар кўпайганини кўриб турибмиз. Бу мавзуда илгари ҳам ўз фикримни билдиргандим: психологлар фаолиятига оид қонунчиликни такомиллаштириш шарт ва зарур. Қонунчилик палатасидаги бир гуруҳ ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда масалани чуқурроқ ўргандик, мутахассислар, экспертлар билан қайта-қайта учрашиб, муҳокамалар ўтказдик.
Демоқчи бўлганим, ҳозирча илк ва муҳим қадам қўйилди, психологлар фаолиятига оид ҳуқуқий асос яратилади. Қонун лойиҳасида акс эттирилаётган нормалар ва уларнинг мазмун-мақсадига кейинроқ тўхталиб ўтаман", - дейди депутат.
Депутатнинг таъкидлашича, бир неча ойлик муттасил изланишлардан сўнг, Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилган. Тез орада лойиҳани Палатага киритиш режалаштирилмоқда.
221views1replies
0

Комментарии