• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 3 июня 2024

Янги ҳафтада ҳарорат +39 даражагача ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет мазкур ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

223
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, июнь ойининг биринчи иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек 4-5 июнь кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда жадаллиги асосан бироз бўлган момақалдироқ бўлиши ва қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат +29...+32 даража, иккинчи ярмида эса +32...+35 даража бўлади. Фақат жанубда чўл ҳудудларда ҳарорат кундуз кунлари +36...+39 даражагача кўтарилади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 3-5 июнда республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат 3-5 июнда +30...+33 даража, 6-7 июнда +32...+35 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +18...+21 даражагача бўлади.

223
0