Обломурадов Нарзулло Наимович Тошкент давлат аграр университетининг Ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Нарзулло Наимович Ўзбекистон Экологик партиясида раис сифатида фаолият юритган. У 2021 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайловида Экология партиядан номзод сифатида қатнашган.
2023 йилда Нарзулло Обломурадов Тошкент молия институтига проректор этиб тайинланган эди.