Поиск
RUUZ

Общество

"Халқнинг пули бюджетга ўтиши билан давлат пулига айланади" — Қашқадарё адлия бошлиғи (видео)

Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи давлат хизматчисини тандиқ қилмаслик кераклиги, унинг олаётган ойлиги халқ пулидан эмас, давлат пулидан келишини айтди. Алдлия вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

356views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг матбуот анжуманида билдирган фикрлари кенг тарқалди.
Журналист вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриевга давлат хизматчисини муҳокама қилиш тўхтатилса, у давлат бюджетидан ойлик олишни тўхтатиши кераклиги, сабаби бюджет халқ томонидан тўланган солиқлардан шаклланишини айтди. Аммо, Салоҳиддин Нуриевнинг бу фикрига қарши чиқиб, ўз фикрини билдирди.
"Солиқни биз тўлаяпмиз деган тушунчага доим тортишаман. Солиқни ҳамма тўлайди. Битта сиз эмас. Ўша ойлик олаётган одамнинг ўзи тўлаган солиғи ҳам айланиб, бир кун ўзига қайтади. Халқнинг пули, халқнинг мулки деган нарса давлат бюджетига ўтдими, бўлди давлат мулкига айланади. Бу қандай йўл билан шаклланиши иккинчи масала", - дейди Салоҳиддин Нуриев.
Адлия вазирлигининг изоҳ беришича, ҳозирда, мазкур ҳолат вазирлик томонидан ўрганилмоқда, ўрганиш якунлари бўйича ҳолатга баҳо берилади. https://t.me/adliyangiliklari/13305
"Шу билан биргаликда, давлат органлари ўз фаолиятида халқ олдида ҳисобдор эканлиги Конституцияда белгилаб қўйилганлиги, Адлия вазирлиги фаолияти, шу жумладан, жамоатчилик олдида қатъий ҳисобдорлик принципи асосида ташкил этилганлиги маълум қилинади.
Хусусан, Ўзбекистон Конституциясига кўра, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
Барча фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари белгиланган тартибда, шу жумладан Ўзбекистон Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши мумкин. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади", - дейилади вазирлик изоҳида.
356views0replies
0

Комментарии