• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 3 июня 2024

Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 учун йўлланмалари сони 50 тага етди

Боксчи Навбаҳор Ҳамидованинг қўлга киритган лицензияси 50-йўлланма бўлди.

287
0
Бокс федерацияси

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун лицензияни қўлга киритди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, бу билан Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун жамғараётган йўлланмалари сони роппа-роса 50 тага етди.

Боксчи қизлар илк бор Олимпия ўйинларига 4 та йўлланмага эга бўлишди.

50 та йўлланма 17 та спорт тури кесимига тўғри келади. Лицензион цикл давом этмоқда.

287
0