Поиск
RUUZ

Общество

Анталья – Тошкент рейси самолётнинг техник носозлиги сабаб кечиктирилди — видео

Ҳолат юзасидан расмий тушунтириш берилди.

210views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Анталья-Тошкент рейси бўйича учадиган самолётда техник носозлик кузатилгани ва парвоз кечиктирилгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кўплаб йўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлган эди. 
Мазкур ҳолат юзасидан Uzbekistan Airways Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди. 
Маълум қилинишича, ҳаво кемаси парвозни амалга оширишга тайёр эмаслиги сабабли, парвоз Антальядаги вақт бўйича 10:30га кўчирилган. Барча йўловчилар жўнашни кутиш вақтида меҳмонхонага жойлаштирилган. 
Таъкидланишича, Тошкент - Анталья - Тошкент HY3223/3224 йўналиши бўйича парвоз ўзгартирилган жадвал бўйича амалга оширилади. 
Унга кўра: 
Тошкентдан соат 12:00 да жўнаш, маҳаллий вақт
Антальяга келиш 15:10, маҳаллий вақт
Антальядан жўнаб кетиш 17:00, маҳаллий вақт
Тошкентга етиб келиш 23:30, маҳаллий вақт.
210views0replies
0

Комментарии