Поиск
RUUZ

Туризм

Қатарнинг Qatar Airways компанияси Доҳа ва Тошкент ўртасида авиапарвозларни йўлга қўйди — фото

Қатардан Доҳа ва Тошкентни боғловчи биринчи Qatar Airways самолёти етиб келди.

106views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 2 июнь куни соат 10:28 да Qatar Airways авиакомпаниясининг Доҳа аэропортидан Тошкентга биринчи мунтазам рейси амалга оширилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.
Қатар авиакомпанияси самолёти маҳаллий вақт билан соат 13:30 да Ўзбекистон пойтахтига қўнди. Парвоз вақти 3 соат давом этди.
Қайд этилишича, Доҳа – Тошкент – ​​Доҳа йўналиши бўйича йўловчи қатновлари ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилади.
Бир томонлама авиачипта нархи 462 доллардан бошланади.
“Келгусида Тошкентга парвозлар сонини ошириш, шунингдек, Бухоро ва Самарқандга рейсларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда", – деди Qatar Airways авиакомпаниясининг шарқий ҳудудлари бўйича катта вице-президенти Марван Колейлат янги рейснинг очилиш маросимида.
Qatar Airways Қатарнинг миллий авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Доҳада жойлашган. Авиакомпания дунёнинг 170 дан ортиқ йўналишларига парвоз қилади.
106views0replies
0

Комментарии