Поиск
RUUZ

Общество

“Ашхобод” боғида текинга ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатиш тадбирини ўтказган ташкилотчилар қамалди

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, боғ директори, ўринбосари, реклама бўлими бошлиғи 15 суткага қамалди.

261views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

1 июнь куни “Ашхобод”да текинга ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатиш тадбирини ўтказган ташкилотчилар жазога тортилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июнь куни соат 12:00 да Тошкент шаҳридаги “Ашхобод” кўнгил очар боғида текинга 20 000 та ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатилиши ҳақида боғ маъмурияти томонидан ижтимоий тармоқда реклама чиқарилган. 
Бироқ, бир вақтнинг ўзида ўйинчоқ олувчи ва кузатувчилар билан тахминан 40 000 нафар фуқароларни боғ ҳудудида жамлашнинг имкони бўлмаслиги, йўл ҳаракати ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш талабларга жавоб бермаслиги сабабли бу тадбирни ўтказмаслик ҳақида боғ раҳбарияти огоҳлантирилган. 
Лекин боғ маъмурияти оммавий тадбирларни ўтказиш талабларига риоя этмасдан, текинга ўйинчоқлар тарқатилиши ҳақидаги рекламани ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишган ва боғ ҳудудида ҳамда унинг атрофида  аҳолини оммавий равишда тўпланишига сабабчи бўлган.
Натижада, боғ ҳудудига кириш-чиқиш ва айрим ички йўналишларида тиқилинч вазият ҳамда боққа олиб келувчи, шунингдек, яқин автомобиль йўналишларида 10 баллик тирбандликлар юзага келган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг саъй-ҳаракати билан бу тирбандликлар бартараф этилиб, фуқаролар тинч тарқатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан боғ директори 1981 йилда туғилган А.Н., директор ўринбосари 1987 йилда туғилган А.З., реклама бўлими бошлиғи 1994 йилда туғилган Д.Т.ларга нисбатан МЖтКнинг 185-3, 200-1, 201-моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан ушбу фуқароларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
261views0replies
0

Комментарии