Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда мактаб "замдиректори" ўқитувчилар номидан ўзига кредит олгани аниқланди

У мактаб ходимлари номига кредит олиб, пулларни ўзи ишлатган. Аммо, кредит тўловларини тўламасдан юрган.

207views0replies
0

Иллюстрация / Яккасарой тумани ҳокмииги

Ижтимоий тармоқларда Наманган туманидаги мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари мактаб ўқитувчи ва ходимлари номидан кредит олиб, тўламаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳодиса 27-сонли мактабда содир бўлгани аниқланган. Директор ўринбосари мактабдаги иш фаолияти давомида қўл остида ишлаётган ўқитувчи ва ходимларнинг номидан кредит олиб, ўз вақтида кредитни бартараф этмасдан, педагог ҳамда ходимлар ўз ҳисобидан кредит тўловини тўлаб келган. Бу ҳақда ходимлар ижтимоий тармоқларга мурожаат қилишган.
Вазифасига нисбатан совуққонлик билан ёндашган муассаса директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинган.
207views0replies
0

Комментарии