Поиск
RUUZ

Политика

Таиланд ва Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ташқи ишлар вазири янги элчилар билан учрашиб, ишонч ёрлиқларини қабул қилди

42views0replies
0

Бугун, 30 май куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Таиланд Қироллигининг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Сасиват Вонгсинсават жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида хабар қилди.
Маълум қилинишича, улар сиёсий маслаҳатлашувларни фаоллаштириш, иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштириш, ўзаро товар айланмаси ҳажмини ошириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, туризм, халқ дипломатияси ва маданий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов Филиппиннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Роберто Г.Маналонинг ишонч ёрлиқларини ҳам қабул қилган. 
Улар мамлакатлар ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатлар юзасидан фикр алмашган. 
«Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жаноб Элчининг Ўзбекистон-Филиппин муносабатларида фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди»,- дейилади хабарда.
42views0replies
0

Комментарии