Поиск
RUUZ

Общество

Саноат хавфсизлиги қўмитаси "Ўлим чархпалаги" хештеги остида тарқалган видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда чархпалак скотчлангани ва тросслари узилиб кетиши хавфи остида қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

572views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 31 май куни чархпалак аттракциони скотчлангани ва тросслари узилиб кетиши хавфи остида қолгани ҳамда хавфли ҳолатга келиб қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси расмий муносабат билдирди.
Мазкур видеолавҳада акс эттирилган "Чархпалак" аттракциони қўмитанинг масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг 13 март куни Андижон вилоятида мавсумга тайёргарлик доирасида ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган.
Ўрганиш ишлари натижаси бўйича "З.М.Бобур" номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида ўрнатилган аттракционлардан фойдаланиш юзасидан қуйидаги талаблар бузилганлиги аниқланган.
- аттракционларнинг металл конструкцияларини путур етказмай назоратдан ўтказилмаган;
- аттракцион электр жиҳозларини ерга заминлаш ва изоляцияси қаршилигини ўлчаш бўйича хулоса олинмаган;
- электр тармоқдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилинмаган;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Андижон ҳудудий бошқармаси томонидан "З.М.Бобур" номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида ўрнатилган барча аттракционлар фойдаланишга рухсат берилмаган.
Мазкур аттракцион ҳозирда таъмирланаётганлиги Боғ маъмурияти томонидан Қўмита вакилларига изоҳ берилган.
Ҳозирда Боғ маъмуриятига мазкур аттракционни таъмирлаб бўлгандан сўнг масъулларни рухсатисиз фаолият бошламасликлари бўйича огоҳлантирилиб, ҳудудий электр тармоқлари корхонасига аттракционни электр тармоғидан узиш бўйича хат юборилган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқда тарқалган масала бўйича Бизнес Вакилга текшириш юзасидан буюртма киритилди. Ҳолат бўйича мазкур масала текширилиб, натижалари юзасидан қўшимча маълум қилинади.
572views0replies
0

Комментарии