Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида йўловчи аёл ҳушидан кетди

Ҳолат юзасидан Uzbekistan Airports Матбуот хизмати изоҳ берди.

772views0replies
0

Видеодан кадр

"Тошкент" халқаро аэропортининг учиб келиш залида багаж аравачалари ва катта ҳажмдаги юклар билан одамлар тўпланиб турган вақтда аёл йўловчилардан бири ҳушидан кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Uzbekistan Airports Матбуот хизмати изоҳ берди.
"Йўловчиларнинг тўпланиб туриши аэропортда юкларнинг кечикиши билан боғлиқ эмас. Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича HY-272 рейси Тошкент вақти билан соат 19:04 да пойтахт аэропортига қўнди. Самолётдан юкларни тушириш 19:23 да бошланган. Шундай қилиб, багажлар ўз вақтида йўловчиларга етказилган. Йўловчиларнинг тўпланиб қолиши багажлар олингач божхона назоратига ўтиш жойида кузатилган", - дейилади хабарда.
Тегишли хизматлар маълумотларига кўра, божхона қўмитаси ходимлари томонидан фуқароларга бир неча бор қонун ҳужжатлари бўйича тушунтиришлар берилганига қарамай, кўп миқдорда юки бўлган бир неча йўловчилар тижорат мақсадида олиб келинган товарларни божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштиришдан бош тортган.
Учиб келиш залида ҳушидан кетган аёлга аэропорт тиббиёт ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва аёлнинг ҳушдан кетишига унинг соғлиғидаги муаммолар сабаб бўлган.
772views0replies
0

Комментарии