Поиск
RUUZ

Общество

Шавкат Мирзиёев Бухорода учта йирик объект қурилишини бошлаб берди

Президент рамзий тугмани босгач, Бухоро вилоятида газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилиши бошланди.

218views0replies
13

president.uz

Президент Бухоро вилоятига ташрифи чоғида рамзий тугмани босиб, учта йирик иншоот – газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро Бухоро вилояти аэропорти қурилишини бошлаб берди.
Иш бошланишида Шавкат Мирзиёев ушбу лойиҳаларнинг муҳимлигини таъкидлади.
"Қоракўл" эркин иқтисодий зонасида барпо этиладиган газ-кимё мажмуаси мамлакатимизда "мethanol to оlefins" (MTO) технологиясидан фойдаланган ҳолда фаолият юритувчи биринчи завод бўлади. Унинг қурилишига АҚШ, Германия, Дания, Австрия, Италия ва Хитойдан қарийб 5 миллиард доллар сармоя ва илғор технологиялар келтириб ўрнатилади. Келгусида бу ерда йилига 1,3 миллиард куб метр табиий газ ва 430 минг тонна нафта қайта ишланиб, 1,1 миллион тонна полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Янги заводда 2 минг киши иш билан таъминланади. Бундан ташқари, қурилиш, тўқимачилик, чарм-пойабзал, автомобилсозлик, электротехника ва бошқа турдош тармоқларда ўнлаб корхоналар ташкил этилишига туртки бўлиб, яна 4 мингта иш ўрни яратилишига хизмат қилади.
Бошланган яна бир лойиҳа хусусий шериклик асосида қуриладиган янги халқаро аэропортдир. У соатига 1,2 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, БААнинг "Masdar" компанияси томонидан қуриладиган 250 мегаватт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши ҳақида ҳам сўз юритилди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Олот туманидан 648 гектар ер майдони ажратилган. Станция 2025 йил декабрь ойида ягона энергия тармоғига уланиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, ушбу мажмуалар қурилишини бошлаб берди. Қайд этилишича, ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида Бухорода нафақат туризм, балки саноат ҳам ҳақиқий “драйвер”га айланади.
218views0replies
13

Комментарии