Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда фуқарони $50 минг эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Гумонланувчи шахс фуқарога ўзининг танишлари орқали АҚШга кириш визаси тайёрлаб бериши ва у ерда яхши иш ўринлари билан таъминлашни ваъда қилган.

94views0replies
0

ЎзА

Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ноқонуний миграциянинг олдини олиш, фирибгарларнинг қонунга хилоф ҳаракатларига чек қўйиш юзасидан ўтказилаётган тезкор тадбирларнинг бирида яна бир "ҳожатбарор"нинг қилмишлари фош бўлди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Аниқланишича, фуқаро И.С. маҳаллий фуқаро Ш.М.га ўзининг танишлари орқали АҚШга кириш визаси тайёрлаб бериши ва у ерда яхши иш ўринлари билан таъминлашни ваъда қилиб, бунинг эвазига 50 минг АҚШ доллари сўраган.
Фуқаро И.С. 45 минг 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан И.С.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
94views0replies
0

Комментарии