Поиск
RUUZ

Политика

2023 йилда Ўзбекистонга энг кўп гуманитар ёрдам юборган давлатлар очиқланди

30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келган.

230views0replies
0

УзА

Маълум қилинишича, Ўзбекистонга 2023 йил январь-декабрь ойларида 30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келган. 
Гуманитар ёрдамнинг асосий улуши (83,63%) қуйидаги бешта давлат ҳиссасига тўғри келади:
⁃ Германия (71 млн 379,4 минг доллар ёки жами ёрдамнинг 36 фоизи);
⁃ Хитой (27 млн 467,6 минг доллар, 13,9 фоиз);
⁃ АҚШ (23 млн 234,2 минг доллар, 11,8 фоиз);
⁃ Бельгия (22 млн 620,2 минг доллар, 11,4 фоиз);
⁃ Швейцария (20 млн 757,8 минг доллар, 10,5 фоиз). 
Мазкур кириб келган гуманитар ёрдамнинг энг катта қисми соғлиқни сақлаш соҳасига тўғри келган. 
Унга кўра: 
⁃ соғлиқни сақлашга (169 млн 233,5 минг доллар);
⁃ ижтимоий соҳага (1 млн 244,4 минг доллар);
⁃ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга (943,2 минг доллар);
⁃ таълимга (247,2 минг доллар) йўналтирилган.
230views0replies
0

Комментарии