• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 31 мая 2024

“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади — Президент Қарори

Бундан ташқари, тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини тун-у кун қабул қилиш мақсадида республика комиссияси тузилади.

386
0

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси тузилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори имзоланди.

Шунингдек, ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар ҳам ташкил этилади. 

Тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини тун-у кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилишни ташкил этиш Республика комиссиясининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Ҳар йили 15 июндан очиқ мулоқот ўтказилгунгача махсус электрон платформалар, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Call- марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали тадбиркорларнинг мурожаатларини тун-у кун қабул қилиниши ташкил этилади. 

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йил август ойида халқаро бизнес форум ташкил этилади.

386
0